WORK AND TRAVEL SPAIN

Work and Travel Spain

Муддати: 3-12 ой
Иш ҳақи: ойига 300-600 евро

Бепул овқатланиш
Бепул турар жой
Ҳафтасига 35-40 соат ишланг
Ресторан ва меҳмонхоналарда ишлаш

Талаблар:
🔖Ўзбекистоннинг ҳар қандай университетида талабалик мақоми
🔖18-26 ёш оралиғида бўлинг
🔖Инглиз тили Б1 ёки Испан Б1

Дастур нархи: 2000 евро

Тел: +998993100006;
         +998915277713

Манзил: Дагбицкая кўчаси 5/24
Мўлжал: Банк коллежи

ДAСТУР ҲAҚИДA

Work and Travel Spain – бу Испанияда 3 дан 12 ойгача мўлжалланган талабалар алмашинув дастури: 5 юлдузли меҳмонхоналар ва «Мишлен» юлдузли ресторанларда қонуний ишлаш, испан амалиёти ва рангли испан маданиятини ичкаридан ўрганишдир.

Бу Испанияда меҳмонхона ва ресторан бизнесида ноёб халқаро тажрибага эга бўлиш, гўзал қирғоқларда ёки Жанубий Европанинг илиқ мамлакатларидан бирида шовқинли мегаполисда яшаш имкониятидир. Ҳар йили 260–285 қуёшли кун Испанияни ҳақиқатан ҳам оловли ва дунёдаги миллионлаб чет элликлар учун ёқимли қилади.

Қатнашчилар нималарга эга бўлишади. Қисқа қилиб айтганда:

  • Улар Европанинг энг туристик шаҳарларидаги энг яхши меҳмонхоналар ва «Мишлен» юлдузига эга бўлган энг престиж ресторанларда ишлашади.
  • Улар Барселона, Валенсия, Малага ва соҳил бўйида жойлашган ўнлаб курорт шаҳарчаларида истиқомат қилишади.
  • Шу билан бирга, ишдан бўш пайтларида илиқ ва тиниқ денгизда сузиш, мамлакат ичида ўтқазилаётган ҳар хил фестивалларга бориш ва Европа бўйлаб саёҳат қилиш ҳуқуқига эга бўалишади.

Дастур охирида ҳар бир иштирокчи иш берувчидан сертификат ва кейинги иш қидириш бўйича тавсиялар олади. Бу сизга диплом билан бирга, резюменгиз учун келажакда асқотадиган фойдали тавсиянома беради. Бу эса ўз навбатида сизга меҳмондўстлик соҳасида улкан мартаба ва катта тажриба бўлиб хизмат қилади.

Қатнашчилар нима қилишади:

  • Ҳафтасига 35 соат қонуний равишда ишлаб, меҳмондўстлик соҳасидаги тажжрибаси баланд профессионаллардан билим ва иш ўрганадилар.
  • Халқаро карйера қуришда ёрдам берадиган иш тажрибаси орттирадилар.
  • Испан тилида сўзлашишни машқ қиладилар ва бу билан нафақат тил билиш, балки, ўз дунёқарашини ҳам ўзгартирадилар.
  • Янги одамлар билан танишадилар. Маҳаллий ва ўзларига ўхшаган, дунёнинг бошқа бурчакларидан келган, талабалар билан танишиб, кўплаб дўстлар орттирадилар.
  • Ойига 300 дан 600 еврогача пул ишлаб топадилар.
  • Дастур тугагандан сўнг, иш берувчидан тавсия тўғрисидаги гувоҳнома, диплом оладилар.

Европанинг энг меҳмондўст қисмида «Work and Travel Spain» дастури билан.

Испания сайёҳлар ташрифи бўйича тўртинчи ўринда турувчи давлат ҳисобланади. Ҳар йили у ерга ўртача 58 миллион киши ташриф буюради. Шунингдек, Испания унда яшовчи яхши хулқли одамлар, илиқ денгиз, мазали таомлар, табиат, ҳар қандай кўнгилочар тадбирлар, энг яхши мусиқа фестиваллари ва очиқ ҳаводаги кечалари билан машҳур. Ва, албатта, сиеста – соат 12 дан 15 гача, бу даврда мамлакатдаги ҳаёт музлайди.

БЎШ ВAҚТДA НИМAЛAР ҚИЛИШ МУМКИН?

  • Ўрта ер денгизи ва Aтлантика океанида сузиш.
  • Барселона, ​​Мадрид, Маллорка ва Ибицага саёҳат қилиш.
  • Европага саёҳат қилиш – авиачипталар жуда арзон.
  • Испан тили муҳитига шўнғиш ва испан тилида равоб гапиришни ўрганищ.
  • Испания ва бутун дунёдан янги дўстлар билан танишиш.

Бўш вақтларида иштирокчилар дам олишади ва саёҳат қилишади. Испанияда ҳар бир иштирокчи ўзи учун қизиқарли нарсани топади: Ўрта ер денгизи соҳиллари севувчиларни кутиб олишади, очиқ ҳаваскорлар Барселона ва Мадридга испанларнинг асл маданияти билан танишиш учун ташриф буюришади, қолганлари эса Ибицадаги энг яхши ёзги фестивалларга ёки клубларга боришлари мумкин.

Дам олиш кунларини дўстларингиз билан Европага саёҳат қилишингиз мумкин. Масалан, шанба куни Португалияга бориш ва Лиссабоннинг кечки меҳмонхонасида тунаш, якшанба куни эса Париждаги Эйфел минораси манзараларидан завқланинг. Ва ҳудди шу тарзда ҳар дам олиш куни Европанинг турли шаҳарларида. Бу шунчаки ажойиб, шундай эмасми? Шунингдек, сиз дўстларингиз билан автомобилни ижарага олиб, бутун мамлакатни айланиб чиқишингиз ёки евро турни сотиб олишингиз ва транспорт ҳақида қайғурмасдан, шунчаки атрофдаги гўзалликка эътиборингизни қаратишингиз мумкин.

Булар биз сизга тафсия қила оладиган машғулотлар ва тафсиялар эди. Балким айнан сиз ўзингиз ва дўстларингиз учун бирон бир янглик кашф қилиб, келажакда биз билан Go Study сайти орқали бўлишарсиз?

Сизга қизиқ бўлиши мумкин:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan